Наманганда фуқарони ҳимоя қилган “участковый” пичоқланди
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 2021
12252Наманган вилоятининг Чортоқ туманида пул олди-бердиси сабаб жанжаллашган фуқароларни тўхтатишга уринган профилактика инспектори пичоқланди.
Маълум қилинишича, ўтган йилнинг декбрь ойида танишига 4,5 млн сўм қарз берган фуқаро сал кам 1 йил давомида ўз пулларини қайтариб ололмагани боис Чортоқ тумани ИИБга мурожаат қилиб, пулларини ундириб беришни сўраган.
Профилактика катта инспектори капитан Обид Ботиров ариза муаллифи билан кўрсатилган манзилга бориб вазиятни тушунтиради. Қарздорга у ИИБга бориши айтилгач, фуқаро хонадонига кириб кетади ва бироздан сўнг ошхона пичоғини олиб чиқиб, аризачига ташланиб кетади. Пичоқ эса фуқарога эмас, уни ҳимоя қилишга уринган профилактика инспекторига санчилади.
Оғир жароҳат олган инспекторни аризачи ўз автомобилида Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган. Тиббий муолажалар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь