Наманганда фуқароларни сохта ҳужжатлар билан Россияга жўнатаётганлар ушланди

Жамият

image

Наманган вилоятида фуқароларни Россия Федерациясига қалбаки ҳужжатлар орқали юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Н.Х. ва А.А. лар пандемия даврида Россия Федерациясига кириш тақиқланганлигидан фойдаланиб, ушбу давлатга кетиш истагида бўлган икки нафар фуқаронинг ишончига кирган. 

Уларга даволаниш учун сохта таклифнома асосида Россия Федерациясига чиқариб юбориш эвазига фирибгарлик йўли билан 1000 АҚШ доллари ва 5,2 млн сўмни олиб, қалбаки ҳужжатларни берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг