Наманганда фуқароларга қалбаки авиачипта сотган аёлга жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа 3197
image
-

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида фуқароларга ўзини авиакасса ходими сифатида таништириб, уларга қалбаки авиачипталарни сотиб келган аёл ушланди. У 82 кишига қалбаки авиачипта сотган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 март куни Мингбулоқ туманида яшовчи 47 ёшли фуқаро ва бошқалар туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатда айтилишича, февраль ва март ойларида Норин туманида яшовчи 25 ёшли аёл Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчасида сохта авиакасса очиб, фуқароларга авиачипта сотган. 

Ўзини авиакасса ходими сифатида таништирган аёл фуқаролардан авиачипта учун 2 миллион сўмдан, COVID-19 ҳақидаги маълумотнома учун эса 3 миллион 500 минг сўмдан пул олган. Умумий ҳисобда 82 нафар фуқарони “ухлатган”. Аёл пулларнинг ҳаммасини шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 3
t
×