Наманганда эркак аёлнинг Malibu-2'сини ёқиб юборди
3-саҳифа
−
16 Ноябрь 2021
13685Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида Malibu-2 автомобили ёқиб юборилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 ноябрь куни соат 4:00 ларда Наманган вилояти ИИБ 102 хизматига Давлатобод туманида Malibu-2 автомобилида ёнғин чиққани ҳақида хабар тушган. Машина шу туманда яшовчи 1989 йилда туғилган аёлга тегишли бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув тадбирлари олиб борилган. Аниқланишича, жорий йилнинг март ойидан бери аёл билан таниш бўлган фуқаро маст ҳолатда унинг машинасини ёқиб юборган. Эркак 13 ноябрь куни соат 3:00 ларда ўзи билан ҳажми 10 литр бўлган елим идишда бензин олиб келиб, аёлга тегишли Malibu-2 русумли автомобилнинг ҳайдовчи томон ойнасини тош билан синдириб, бензинни машина салонига сепиб, ёқиб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.