Наманганда “дом”даги ёнғинда хонадон эгаси ва унинг фарзанди ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 18 декабрь Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёгғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

18 декабрь куни соат 02:34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 қисқа рақамига “Дўстлик” МФЙниг Дўстлик кўчаси 106-уй 10-хонадонида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Маълумотга асосан соат 02:38да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган ва соат 02:40да ёнғин жойи ўраб олинган. Ёнғин соат 03:00да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг ички қисмидан 40 кв.метр жойи ва уй-рўзғор буюмлари ҳамда қўшнисини яшаш уйини ички қисмидан 10 кв.метр ва 12-хонадоннинг эшиги ва уйга кириш йўлак деворлари ёниб зарарланган.

Ёнғин ўчириш вақтида иккинчи қават йўлагидан 10-хонадон эгасининг куйган ҳолдаги жасади ва уйининг ювиниш хонасидан эса тутунга димиқиб вафот этган фарзандининг жасади топилган.

Ёнғин ўчириш вақтида 106-сонли кўп қаватли уйда яшовчи 6 нафар аёл, 6 нафар эркак ва 4 нафар вояга етмаган ўғил ва қиз болалар Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан тегровга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг