Наманганда даҳшатли ЙТҲ. 17 яшар ўсмир йигит вафот этди
3-саҳифа
−
07 Январь 2022
9019
Наманганда поезд ва Gentra тўқнашиши оқибатида 17 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 2021 йилнинг 29 декабрь куни соат 10:30 атрофида Андижон-Тошкент темир йўл оралиғидаги 112 км 4 пикетида, Поп тумани "Мағизор" маҳалласи ҳудудидан ўтган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида содир бўлган. Шу туманда яшовчи, 2003 йилда туғилган Gentra ҳайдовчиси тўхташ белгисига амал қилмай ҳаракатлангани учун Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги шаҳарлараро поезд билан тўқнашган.
Оқибатда 17 ёшли Gentra ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси