Наманганда Cobalt ва трактор тўқнашди. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
03 Октябрь 2022
7098Жорий йилнинг 1 октябрь куни Наманган вилоятининг Поп туманида енгил автомобиль ва трактор тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
ЙТҲ соат 20:00 ларда, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 293 километрида юз берган. Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси Тошкент-водий йўналишида кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган МТЗ-80 русумли тракторга бориб урилган.
Оқибатда Cobalt русумли автомашинада бўлган 2 нафар йўловчилар, оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Поп туман ИИБ тергов бўлими томонидан тергов қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси