Наманганда Cobalt чирпирак бўлиб, каналга тушиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида Cobalt автомашинаси каналга тушиб кетди. Aвтомобиль ҳайдовчиси эса вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Воқеа, кеча, 10 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида содир бўлган.

Ҳайдовчи бурилиш вақтида автомобиль бошқарувини йўқотган. Натижада автомобиль бир неча марота ағдарилган ва яқин атрофдаги “Наманган” каналига тушиб кетган. Aвтомобиль ағдарилган вақтдаги куч ҳайдовчини машинадан улоқтириб юборган ва у воқеа жойида вафот этган.

Aвтомашина ичида бўлган бир нафар аёл сув остида қолган машинадан хавфсиз чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Жабрланувчи шифохонага етказилган. Машина эса махсус техникалар ёрдамида каналдан олиб чиқилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг