“Қамчиқ”да ёнган бензовоз қурбонлари ҳақида маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Наманган вилояти Поп туманида бензин ташувчи юк автомобили ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Кеча, 1 июль куни соат 14:40 ларда Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-373 Тошкент – Ўш автомобиль йўлининг 259-километрида 1985 йил туғилган ҳайдовчи Ж.Я. DAF русумли юк автомобилида ҳаракатланиб бораётган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги пастликка ағдарилиши оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ҳайдовчи Ж.Я. ва унинг ёнида бўлган йўловчиси — 1985 йилда туғилган Б.Б. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг