Наманганда бандлик маркази мансабдорлари 216 млн сўмни талон-торож қилди
Жамият
−
03 Август 2020
7773Наманганда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари кўп миқдорда бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки суритштирувларда Наманган туманидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари томонидан марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 204 фуқаронинг жамоат ишларига жалб этилгани ҳақида сохта ҳужжатлар тузиш орқали жами 216,2 миллион сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан марказ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сўнгги вақтларда ҳудудларда давлат идоралари ходимларининг бюджет маблағини ўмариши ҳоллари афсуски кўпайди. Ачинарлиси, бундай ишлар пандемия вақтида вазиятни ичкаридан биладиган Санитария эмидемиология марказлари масъуллари томонидан ҳам амалга ошириляпти.
LiveБарчаси