Наманганда ариққа ағдарилган машина ҳайдовчиси вафот этди
3-саҳифа
−
01 Сентябрь 2021
5103Наманган вилоятида “ВAЗ-2106” автомобили ариққа тушиб кетиши оқибатида 55 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йил 24 август куни соат 16:00 да Ҳаққулобод—Учқўрғон йўлининг 12-километрида Уйчи туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро номида бўлган “ВAЗ-2106” русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётганида, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетган. Оқибатда бошқарувни йўқотиб, ариққа ағдарилган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида, ҳайдовчи бош мия ёпиқ шикасти, болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь