Намангандаги ариқда қон оқмоқда

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида мактаб ва маҳалла ариғида ҳар куни қон оқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ҳолат Наманган шаҳар Янги Наманган тумани "Ишонч" МФЙ Газина кўчасида жойлашган хусусий тадбиркорларга тегишли "Ҳайвон сўйиш" шохобчаларида канализация тармоғидаги носозлик сабаб содир бўлган. Канализация тармоғи эса маҳаллий аҳоли суғориш тармоғига тошиб чиққан.

Ҳозирда ушбу ҳайвон сўйиш шохобчалари фаолияти ветеринария-санитария ҳамда экология талабларига жавоб бермагани учун канализация тизимидаги муаммолар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1055

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг