Наманганда 6 та бомба топилди

Жамият 14521
image

Наманганда 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган “авиацион” бомба топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июль куни Наманган вилояти Давлатобод тумани “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини Кушон саъноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган “авиацион” бомбалар топилган. Ушбу бомбалар артиллерия снаряди коррозияга учраб емирилган. 

Маълум қилинишича, топилган бомбалар зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғуримсарой 07648-ҳарбий қисм махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилиш ишлари олиб бориляпти. 

Хабарга кўра, ҳозирда ушбу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган. 

Ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 839
Рейтинг: 2.9
t
×