Наманганда 6 та бомба топилди
Local
−
09 July 2021 18418 1 minute
Наманганда 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган “авиацион” бомба топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июль куни Наманган вилояти Давлатобод тумани “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини Кушон саъноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган “авиацион” бомбалар топилган. Ушбу бомбалар артиллерия снаряди коррозияга учраб емирилган.
Маълум қилинишича, топилган бомбалар зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғуримсарой 07648-ҳарбий қисм махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилиш ишлари олиб бориляпти.
Хабарга кўра, ҳозирда ушбу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган.
Ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September