Наманганда 4 та уйда ёнғин юз берди
Жамият
−
20 Ноябрь 2021
4271Бугун, 20 ноябрь куни Наманган шаҳрида бир-бирига туташ қурилган 4 та уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Ҳодиса бугун соат 07:10 да шаҳардаги “Истиқбол” МФЙда юз берган. Бунинг оқибатида ушбу манзил ҳудудида жойлашган бир-бирига туташган уйлар зарар кўрган.
Вазирлик хабарига кўра, ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:16 да воқеа жойига шаҳар етиб борган, ёнғин соат 07:21 да қуршаб олиниб, соат 07:58 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиндан 4 та уйнинг тахминан 300 кв.м. майдонда том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023