Наманганда 13 яшар бола Норин дарёсига тушиб, бедарак йўқолди
Жамият
−
10 Август 2021
3493Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи 13 ёшли бола Норин дарёсига чўмилгани тушиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот котиби Мурод Содиқов маълум қилди.
Маълум бўлишича, жорий йил 5 август куни соат 18: 40 атрофида Учқўрғон тумани Ўрдабоғ маҳалласида яшаган 42-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.Р. деҳқон бозоридан чиқиб, яқиндан оқиб ўтувчи Норин дарёсига чўмилгани тушган ва шундан сўнг бедарак йўқолган.
6 август куни боланинг ота-онаси ва яқинлари туман фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилган. Вазирликнинг маълум қилишича, ҳар куни 40 га яқин ғоввос Норин дарёсининг Учқўрғон туманидан бошлаб, Поп туманигача бўлган қисмидан болани изламоқда. Бундан ташқари сувга махсус тўр ҳам ташланган. Шунингдек, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан сув устида қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг узунлиги 807 км, ҳавзасининг майдони эса 59,9 минг километр квадратдан иборат бўлиб, бу ерда чўмилиш қатъиян тақиқланади.
LiveБарчаси