Наманганда 12 ёшли бола аттракционда жароҳатланиб, вафот этди

3-саҳифа

image

Шу йилнинг 14 май куни соат 11:30 ларда 12 ёшли бола Наманган шаҳрида истироҳат боғидаги аттаракционда айланган вақтида бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида эр-хотин ва уларнинг фарзанди ўтирган аттракцион узилиб кетиб, 6 метр узоқликка учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса Бухоро шаҳридаги “Сомонийлар” номли марказий маданият ва истироҳат боғидаги “Твистер” аттракционида рўй берганди.

Шунингдек, Фарғона вилояти марказий истироҳат боғидаги аттракционда вояга етмаган қиз учаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганди. Қиз оғир аҳволда туман шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган вафот этди аттаракцион

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг