Наманганда 1 млрд сўм имтиёзли кредит ноқонуний ўзлаштириб юборилди

Local

image

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида 1 млрд сўм имтиёзли кредитни ноқонуний ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G” МЧЖ  раҳбари И.Д. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб,  банк муассасасидан автомобилларга техник ва маиший хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш учун ажратилган 1 млрд сўм имтиёзли кредитни сохта ҳужжатларни тузиш орқали нақдлаштиришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Д. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

388

Rating

3

Rate this article

Share with your friends