Наманганда кичик ГЭС каскадлари ишга туширилди

Жамият

image

Бугун, 9 июль куни Наманган вилояти Учқўрғон туманининг “Обод гулистон” маҳалласида Катта Фарғона каналига қурилган кичик ГЭС каскадлари ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь, “Ўзбекгидроэнерго” акционерлик жамияти мутасаддилари, хитойлик ҳамкорлар вакиллари, журналистлар иштирок этдилар.

Умумий қиймати 31 миллион АҚШ долларига тенг бўлган бу лойиҳа, “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 22,3 миллион доллар ўз маблағлари ҳамда Хитойнинг “Эксимбанк”и томонидан ажратилган кредит ҳисобига қуриб битказилган. Лойиҳанинг ўзини ўзи қоплаш муддати 8,5 йил деб белгиланган.

6 мегаваттлик икки кичик ГЭСдан иборат каскад Катта Фарғона каналининг ПК 142 ҳамда ПК 184 участкалари оралиғида иншо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги "2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги Қарори доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибида барпо этилган бу кичик ГЭС каскадлари ишга тушиши натижасида Наманган вилоятида электр энергияси ишлаб чиқариш йилига 72,89 млн. квт/соатга ортди. Бунинг натижасида Учқўрғон туманидаги 48 минг хонадон экологик тоза технологияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси билан таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ГЭС

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг