Наманган вилояти СЭС раҳбари ўзгарди
Жамият
−
27 Октябрь 2020
7065Раҳмонжон Олимжонович Абдуллаев Республика Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Раҳмонжон Абдуллаев 1962 йил 1 январь куни Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1986 йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини санитария-гигиена ва эпидемиология врачи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Наманган шаҳар санитария-эпидемиология станциясида врач- эпидемиологдан бошлаган. У 1996-2017 йиллар мобайнида Наманган шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими, вилоят ҳокимлиги, Чуст тумани тиббиёт касб-ҳунар коллежи, Наманган вилояти Давлат санитария-эпидемиологик назорати маркази, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ДСЭНМда турли масъул лавозимларда иш олиб борган.
Раҳмонжон Абдуллаев 2017 йил 4 сентябрдан буён Наманган вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи сифатида фаолият юритиб келаётган эди. У “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. Тиббёт фанлари номзоди илмий даражасига эга.
LiveБарчаси