Наманган вилояти прокурори лавозимидан озод қилинди
Жамият
−
04 Март 2019
9456Наманган вилояти прокурори Улуғбек Тошев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Улуғбек Тошев қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун Наманган вилояти прокурори лавозимидан озод этилди.
Шу билан бирга, Улуғбек Тошевнинг ўзи ҳам ишдан озод этишларини сўраб ариза ёзган.
Маълумот учун, Улуғбек Тошев Наманган вилояти прокурори этиб тайинланишидан аввал Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани прокурори, Тошкент шаҳар прокуратурасида турли масъул лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль – 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида Наманган вилоятига сафар қилганди.