Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Local

image

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Аҳрор Аҳмадалиевич Мансуров тайинланди.

У ушбу лавозимда Уйчи туманига ҳоким бўлган Шуҳрат Мирсодиқович Мусаевнинг ўрнида иш бошлади.

Аҳрор Мансуров 1988 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги юрист.

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Мингбулоқ тумани давлат нотариал идорасида нотариус ёрдамчисилигидан бошлаган.

У 2014—2019 йилларда Наманган вилояти адлия бошқармаси, Наманган вилояти ҳокимлигида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларида иш олиб борган.

Аҳрор Мансуров 2019 йилдан буён ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


Tags

Rate Count

167

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends