Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
03 Май 2021
8955Ботиржон Қодирхонович Нуриддинов Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ботиржон Нуриддинов 1976 йил 14 декабрь куни Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2010 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, 2016 йил Япония давлати Осиё ва Тинч океани университетини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менеджер, халқаро алоқалар.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда “Ўз-Электротерм” акционерлик жамияти мутахассиси вазифасидан бошлаган. У 2000-2020 йиллар мобайнида Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича Наманган вилояти бошқармаси, Наманган вилояти кўчмас мулк биржаси, “Ўзагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компанияси Наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳамда Япониядаги “Hopeas” савдо компаниясида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Ботиржон Нуриддинов 2020 йил 20 октябрдан буён ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15