Наманган ва Жиззахда 24 минг долларга ер олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Жиззах ва Наманган вилоятларида ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб жами 11 000 АҚШ доллари ҳамда 43 миллион сўм олган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Жиззах вилоятида Т.Д. исмли шахс фуқаро Н.га меҳмонхона ва умумий овқатланиш шохобчаси қуриш учун Оқдарё тумани ҳудудидан 3 гектар ер майдонини  танишлари кўмагида аукцион савдоси орқали олиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у Н.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Маълум қилинишича, фуқаро А.Қ. фуқаро Қ.га 1 гектар ер майдонини 18 000 АҚШ долларига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришга келишган. А.Қ. фуқаро Қ.дан талаб қилган пулидан  5 000 АҚШ доллари ва 43 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг