Наманган ва Самарқандда ноқонуний ер сотаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Наманган ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Н. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга 7 минг АҚШ доллари эвазига Косонсой тумани “Жар” МФЙ ҳудудидан уй-жой қуриш учун танишлари орқали 10 сотих ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги “Н.” оилавий корхонаси раҳбари С.Н. “Ж.” агрофирмаси ҳудудидаги лимон етиштиришга ихтисослашган 1,48 гектар ер майдонини фуқаро М.га 12 минг АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг