“Наманган сув қурилиш инвест” ДУК манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани аниқланди
Жамият
−
08 Сентябрь 2021
4455Наманган вилояти сув қурилиш соҳасидаги қонунбузишлари акс эттирилган ижтимоий тармоқдаги пост юзасидан ўрганиш олиб борилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Наманган сув қурилиш инвест” давлат унитар корхонасида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлари ижроси юзасидан текширув ўтказди.
Унда, сув қурилиш объектлари бўйича ўтказилган тендер (танлов)ларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани, касбий одоб-ахлоқ қоидалари қўпол равишда бузилган аниқланган.
Жумладан, “Наманган сув қурилиш инвест” давлат унитар корхонаси буюртмачилигида 2019-2020 йилларда ўтказилган қиймати 8,5 млрд сўмлик 3 та танлов ва 1 та тендерда “Норин сув қурилиш” МЧЖ ғолиб бўлиб, ушбу жамиятда буюртмачи корхона раҳбари “А.К” нинг фарзандлари 100 фоиз таъсис улушига эга бўлган.
Бироқ, “Наманган сув қурилиш инвест” давлат унитар корхонаси раҳбари “А.М” қиймати 8,1 млрд. сўмлик 2 та танловда бевосита комиссия раиси ва 1 та тендерда комиссия раиси ўринбосари сифатида қатнашган бўлса-да, танловлар ўтказилиши жараёнида фарзандларига қарашли жамиятлар иштироки ҳақида юқори турувчи раҳбарига ёзма равишда хабар бермаган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган.
“Наманган сув қурилиш инвест” давлат унитар корхонаси буюртмачилигида 2020 йилда ўтказилган қиймати 410 млн сўмлик 1 та танловда “Осиё транс сервис” МЧЖ ғолиб бўлиб, ушбу жамиятда буюртмачи корхона директори ўринбосари Б.Д 26,6 фоиз таъсис улушига эга бўлган.
Юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдимнома киритилган.
LiveБарчаси