Наманган: “Odnoklassniki” орқали террорчилар таъсирига тушиб қолган шахс ушланди
3-саҳифа
−
25 Сентябрь 2021 8315 1 дақиқа
Наманган вилоятида “Odnoklassniki” сайти орқали террорчилар таъсирига тушиб қолиб, уларнинг материалларини тарқатган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилоятида яшовчи 24 ёшли фуқаро И.А. “Имом ал-Бухорий катибаси” номли халқаро террорчилик гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватловчи ғоялар қайд этилган видеоматериалларни тармоқдаги ўз саҳифасига жойлаштирган.
Ушбу фуқаро тезкор тадбир давомида қўлга олинган ҳамда ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Интернетдаги ижтимоий тармоқларда террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг тарғиботчилари алдовларига ишонманг. Диний мазмундаги саволларинингиз, ўзингизни қизиқтирган мавзуларингиз юзасидан мамлакатимиздаги “УЗ” доменидаги расмий веб-сайтлардан фойдаланишни ёки диний соҳада илмли, малакали мутахассислар, имом-хатиблар, исломшунос олимларга мурожаат қилишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь