Наманган гуллар шаҳрими ё...
Жамият
−
26 Февраль 2019
11579Наманганлик Дилмурод Охунмирзаев туширган суратлар ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда.
Суратда Наманган шаҳри Бобуршоҳ кўчаси тасвирланган. Унда автомобиль йўли четидаги ахлат уюмларини кўриш мумкин. Фуқаро бу суратларни “Туғилаётган гўдаклар ахлатдан нафас оляпти ёхуд намангандаги тартибга келтирилмаган ахлат кўчалар”, деб номлаган.
Маълум қилинишича, шу кўча четида туғруқхона жойлашган. Охунмирзаев Наманганда бундай кўчаларни ҳали кўп келтириш мумкинлигини айтади.
“Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси қаёққа қараяпти, наҳотки усти ёпиладиган контейнер қўйиш шунчалик қийин? Уялиш керак эмасми, аҳолидан ахлат учун пул олишади-ку?!”, деб ёзади Охунмирзаев.
Ушбу кўча атрофида давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда турар жой бинолари ҳам жойлашган. Фуқаро ўз мурожаатида ушбу уйларда яшаётганларни ҳам нишонга олган.
“Танганинг нариги томонини қарасак, аҳолининг айрим қатламлари савиясиз, маданиятсиз! Туғруқхона атрофига ҳам ахлат олиб чиқиб тўкиладими? Кундан кунга туристлар оқими кўпаймоқда. Бундай аҳволни кўриб кулишмайдими?”, дейди фуқаро.
Қизиқ, бу мурожаатдан кейин Наманган шаҳра Бобуршоҳ кўчасида бирор нарса ўзгарармикин?
LiveБарчаси