Наманган ҳокимининг автомобили ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
26 Октябрь 2022 16623 1 дақиқа
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг хизмат автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учраб, унда пиёда жабрлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ИИБ матбуот котиби билан боғланди. У Уйчи туманида ҳоким автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлганини тасдиқлади. Бироқ, ҳодисада жабрланганлар ҳақида маълумот бермади.
ИИБ вакилига кўра, ҳокимлик тез орада ҳолатга расмий изоҳ беради.
Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот котибидан ҳолат бўйича ахборот олишга уринишларимиз фойда бермади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь