Нақд валюта маблағларини олиб кириш ва олиб чиқиш қоидалари ўзгартирилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда келтирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сонли қарорида Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланган эди. 

Унга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги нақд валюта йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилиши тартиби белгиланган эди. 

Эндиликда Ҳукумат қарори киритаётган ўзгартиришга кўра, декларациялаш миқдори 100 000 000 (юз миллион) сўм эквивалентидан ортиқ этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳужжатга жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини декларацияламаган ҳолда тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари тушунтирилиши ҳақидаги банд киритилмоқда.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг