Наҳотки! ЕЧЛга такроран қуръа ташланади

Спорт 10628
image

UEFA ташкилоти Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросимида йўл қўйилган хатоликлар сабаб такроран ўтказилишини маълум қилди. 

Гап шундаки, турнирнинг гуруҳ босқичида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Испаниянинг “Вильярреал”ига қарши баҳс олиб борган эди. Қуръада иштирок этган россиялик собиқ футболчи Андрей Аршавин саватчадаги шарни очганида МЮнинг рақиби сифатида яна “Вильярреал” “чиқди”. Қоидага кўра бир гуруҳдан кейинги босқичга чиққан жамоалар 1/8 финалда бир-бирига қарши ўйнай олмайди. Шу сабаб бошқа шарча танланди.

Шундан сўнг, “Вильярреал”нинг рақиби сифатида “Манчестер Сити” тўғри келган бўлса, Роналду бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” Месси тўп тепаётган ПСЖга рўбарў келди. Асосий муаммо шундаки, МЮнинг эҳтимолий рақиблари қаторида йўқ эди. Бунга испанияликлар норозилик билдиришди ва UEFA буни маъқуллади.

Маълумот учун, такрорий маросим бугун, Тошкент вақти билан соат 19:00 да бўлиб ўтади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 757
Рейтинг: 2.9
t
×