Нью-Йоркда яшил тусдаги келажак кутубхонаси қурилади

Бу қизиқ

image

Америка Қўшма Штатларидаги Нью-Йоркнинг шимолий қисмида жойлашган Уайт-Плейс экологик тоза шаҳарчасида яна бир яшил ойна билан қопланган кутубхона лойиҳаси тақдим этилди. Кутубхона лойиҳаси шаҳарчадаги бошқа бинолар каби яшил тусдаги ойналар асосида қурилади. Бу ҳақда “Аrchpaper” сайти хабар берди.

Янги “Vestchester” кутубхонасининг умумий майдони 3200 метр квадрат бўлиб, бино ўқув зали, синф хоналари, ёрдамчи ҳамда умумий хоналарга бўлинади. Лойиҳaда кўрсатилишича кутубхонa биносининг асоси бетондан бўлиб, унинг устки қисми яшил шишадан иборат махсус деворлар билан қопланилади. Яшил тусдаги ойналардан фойдаланиш шаҳарнинг бинокорлик анъанасига айланган.

Бундай технология асосида қурилган биноларда қуёш нурлари хона ҳароратини мўътадил ушлаш имконини яратиб беради. Шунингдек, лойиҳага кўра кутубхона томи энергия ишлаб чиқувчи қуёш панеллари билан қопланиши режалаштирилган. “Vestchester” кутубхонасининг қурилиши 2024 йилда бошланиб, 2025 йилда якунланиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Vestchester” кутубхонаси 1981 йилда очилган “Huntington Free Library” номидаги тарихий кутубхона ёнида жойлашган бўлиб, бу икки бино ўтмиш ва келажак архитектурасини боғловчи иншоотлар бўлиши кутилмоқда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг