Нью-Йорк кўчалари биринчи қорга бурканди

Олам 3015
image

7 январь куни эрталабдан Нью- Йорк шаҳри қорга бурканди. Бу қиш бошланганидан буён шаҳарда ёққан биринчи қор бўлди.

Ҳаддан зиёд кўп ёққан қор туфайли Нью-Йорк кўчалари бўйлаб ҳаракатланиш қийинлашган.

Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво нафақат автомобиль ҳаракати ва темир йўлларининг тўхтатилиши, балки авиарейсларнинг қолдирилишига ҳам сабаб бўлмоқда. 

Миллий об-ҳаво хизматининг маълумотларига кўра, эрталабдан буён тинимсиз ёққан қорнинг қалинлиги Манхеттендаги марказий паркда 14 см, Квинсдаги Ла Гуардиа аэропортида эса 20 см гача етган.

Шаҳар маъмурияти аҳолига зарурат бўлмаганида кўчага чиқмасликни, иложи борича уйдан туриб ишлашни тавсия қилмоқда. Шаҳар бўйлаб ўтган катта магистрал йўлларда ҳаракат тўхтатилгани боис, фуқаролардан метро ва автобус каби жамоат транспортларидан фойдаланиш сўралмоқда. 

Нью-Жерсида эрталабдан буён содир бўлган 90 дан ортиқ автоҳалокатлар туфайли марказий кўчаларда машиналар қатнови кундузги соат 11 га қадар чекланди. 

Қор ёғишда узоқ давом этадиган бўлса, мамлакатнинг айрим ҳудудларида мактаблар ёпилиши мумкинлиги маълум қилинган. 

Ҳозирда Нью-Йорк ва Нью-Жерси кўчалари махсус техникалар ёрдамидан қордан тозаланмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3.3
t
×