MyUZTELECOM мобил иловаси бонуслар туҳфа этишда давом этади

Реклама 5753
image

Ажойиб янгилик – биз бонусларни тақдим этишда давом этамиз. Эндиликда акция 2021 йилнинг 31 августига қадар амал қилади. MyUZTELECOM мобил иловасидан фойдаланиб, бонусли Интернет-тўпламларига сазовор бўлинг. MyUZTELECOM универсал иловасини юклаб олганда ва ундан фойдаланганда, совға сифатида 50 МБ дан 3750 МБ гача бўлган Интернет-тўпламларнинг эгасига айланасиз!

Қулай MyUZTELECOM мобил иловаси – бу Миллий оператор абонентлари учун универсал ечим бўлиб, сизнинг хизматларингизни бошқаришдаги ягона ёрдамчингизга айланади. MyUZTELECOM ёрдамида сиз алоқа ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз, Интернет-тўпламларини харид қилишингиз, оператор хизматларини фаоллаштиришингиз ва ўчиришингиз мумкин.

Эндиликда MyUZTELECOM мобил иловаси орқали хизматларни бошқариш ва тўлаш нафақат тез, балки фойдали ҳамдир! Иловани юклаб олинг ва совға сифатида 500 МБ Интернет-трафикка эга бўлинг. Аммо, бу ҳали ҳаммаси эмас! Шахсий ҳисобингизни ҳар тўлдирганингизда ёки Интернет-тўпламларини фаоллаштирганингизда, 3 кундан 7 кунгача бўлган даврга сизга тақдим этилаётган бонус туридан келиб чиққан ҳолда юқори тезликдаги ва сифатли мобил Интернетнинг бонусли МЕГАБАЙТларига мутлақо бепул эга бўласиз. Мисол учун, ҳисобингизни 10 000 сўмдан 24 999 сўмгача тўлдирганингизда, сизга 100 МБ совға сифатида тақдим этилади! Номинал қиймати 5000 МБ бўлган Интернет-тўплами харид қилганингизда эса сиз 250 МБ бонусли трафикка эга бўласиз!

Акция UZTELECOM GSM стандартидаги жисмоний шахс абонентлари, шунингдек “Фаол” ҳолатидаги “Мобил бюджет” хизматига эга корпоратив мижозлар учун ҳам амал қилади.

MyUZTELECOM иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз мумкин:

Android платформаси учун;

iOS платформаси учун.

Акция ҳақида батафсил маълумотлар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

UZTELECOM – Миллий оператор.

Website | Facebook | Instagram | Telegram | Техподдержка

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 3
Теглар
t
×