МЮнинг 2021-2022 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт

image

"Манчестер Юнайтед" жамоаси дарвозабони Давид Де Хеани 2021-2022 йилги мавсумда жамоасининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “қизил иблислар” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоизки, испаниялик дарвозабон бу совринни тўртинчи марта қўлга киритди. Ушбу натижа клуб рекорди ҳисобланади. Криштиану Роналду, Люк Шоу ва Антонио Валенсия икки мартадан “Юнайтед”нинг мавсумдаги энг яхши футболчисига бериладиган совринга лойиқ деб топилган.

2021-2022 йилги мавсумда де Хеа “қизил иблислар” сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 66 та гол ўтказиб юборди. Испаниялик футболчи 2011 йилдан буён "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб келмоқда.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” ўтган мавсумда 58 очко билан Англия Премьер лигасида олтинчи ўринни эгаллаган эди. Манкунианликлар келаси мавсумда Европа Лигасида ўйнайди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг