МЮда катта тозалаш. 10 нафар футболчи жамоадан кетади

Спорт 3311
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасининг 10 га яқин футболчиси жорий йилнинг ёзида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қизил иблислар”нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг клубда катта ўзгаришлар амалга оширишни режалаштирмоқда. Нидерландиялик мураббийнинг режаларига  Поль Погба, Эрик Бейи, Аарон Ван-Биссака, Эдинсон Кавани, Неманя Матич, Хуан Мата, Ли Грант, Жесси Лингард ва Фил Жонс кирмайди. Шунинг учун, юқорида номлари келтирилган футболчилар “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади.

Қайд этиш жоизки, МЮ ва тен Хаг ўртасидаги келишув 2025 йилгача мўлжалланган. Шунингдек, томонларнинг розилиги билан бош мураббий билан ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Ҳозирда “Манчестер Юнайтед”ни Ральф Рангник бошқармоқда. 63 ёшли мутахассис 2021 йилнинг 3 декабридан бери “қизил иблислар” жамоасини бошқариб келмоқда. Германиялик мураббий мавсум якунида, “Юнайтед”даги раҳбарлик лавозимларидан бирини эгаллайди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер лигасининг 37 та ўйинида 58 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 2.8
t
×