МЮ ўзининг 44 йиллик антирекордини янгилади
Спорт
−
21 Сентябрь 2023
2927Кеча, 20 сентябрь куни Европа Чемпионлар лигаси 1- тур доирасида “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” клублари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур учрашувда Эрик Тен Ҳаг бошчилигидаги “манкунианликлар” рақиб дарвозасига 3 та гол киритди, бироқ якунда 1 та тўп фарқ билан имкониятни бой бериб қўйди (3:4).
Бу орқали “Манчестер Юнайтед” 44 йил ичида биринчи маротаба кетма-кет 3 ўйинда 3+ гол ўтказиб юбориб, ўзининг антирекордини янгилади. 1978 йилнинг декабр ойида ҳам МЮ шу каби салбий натижа қайд этганди. Шу йили клуб “Болтон” (0:3) “Ливерпуль” (0:3) ва “Вест Бромвич” (3:5) жамоаларига мағлуб бўлган эди.
Шунингдек, Эрик тен Хаг “манкунианликлар”нинг 2019 йилдан бери кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлган илк мураббийига айланди. 2019 йилда Оле-Гуннар Сульшер қўл остида МЮ шундай ёқимсиз серия қайд этганди. Ўшанда жамоа “Барселона”, “Эвертон” ва “Манчестер Сити”га ютқазган.
Маълумот учун, жорий мавсум аввалида “Манчестер Юнайтед” “Брайтон” ва “Арсенал” клубларининг ҳар иккаласига 1:3 кўринишидаги ҳисоб билан мағлуб бўлган.