МЮ собиқ футболчиси: “Роналду жамоага фақат футболкалар сотиш учун керак”
Спорт
−
24 Февраль 2022
3005"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Пол Паркер Криштиану Роналдуни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, португалиялик ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"га асосан PR учун керак.
"Менимча, клубга Роналду керак, чунки у футболкаларни сотилишига ёрдам беради. Клуб эса шу туфайли кўп эътирофга сазовор бўлади. Ишончим комилки, агар у тўпни ўзида яхши сақлаб турадиган "Ман Сити" каби клубда ўйнаганида, биз Роналдуни кўпроқ ҳаракатда кўрар эдик. Айни пайтда у яккаланиб қолган ва камдан-кам ҳолларда тўпга тегади. "Манчестер Юнайтед"да ҳозир ўйин модели йўқ", дейди Паркер.
Маълумот учун, 37 ёшли португалиялик юлдуз жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" билан АПЛнинг 22 та ўйинида майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек Роналдунинг ҳисобида Европа Чемпионлар лигасининг 6 та ўйинида 6 та гол ҳам мавжуд.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси