МЮ Роналдудан тезроқ қутулмоқчи

Спорт 5106
image

"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг шов-шувли интервьюсидан сўнг, уни сотиш жараёнини тезлаштирмоқчи. “Қизил иблислар” португалиялик футболчининг ўрнига ўз сафини ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан кучайтириш ниятида. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед” Европада Мбаппенинг трансфери ва маошини молиявий томондан қоплай олиши мумкин бўлган кам сонли клублардан бири ҳисобланади. Бироқ "қизил иблислар" ПСЖ юлдузи учун курашда юқори рақобатга дуч келишини тушуниб турибди, шу боис жамоа ўз сафини кучайтириш учун муқобил вариантлар устида ҳам ишламоқда. "Манчестер Юнайтед" "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен вариантига ҳам эътибор қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду яқинда интервью бериб, унда "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳақида танқидий гапирган, шунингдек, клуб сиёсатининг нотўғрилигини айтиб ўтган. 

Кўпчилик Криштиануни МЮ тизими ҳақидаги гаплари учун танқид қила бошлади. Журналист Пирс Морган эса Роналдунинг ўзи интервью ташкил қилишни сўраганини маълум қилди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 228
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×