МЮ “Наполи” ҳужумчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда

Спорт 1373
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Наполи”дан Виктор Осимхенни тортиб олиш ҳаракатларидан воз кечмаяпти. Бу ҳақда “AreaNapoli” нашри хабар берди.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳужум чизиғини жиддий равишда кучайтириш керак, деб ҳисобламоқда. Шунинг учун ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин бўлган бир нечта вариантлар ўрганиб чиқилмоқда. “Наполи”нинг нигериялик форварди Виктор Осимхен “қизил иблислар”нинг биринчи рақамли  трансфер мақсади бўлиб турибди.

“Манчестер Юнайтед” Осимхенни харид қилиш учун трансфер пули билан биргаликда Атонио Марсьялни ҳам қўшиб бермоқчи.

Марсьяль анча пайтдан буён “Юнайтед” сафида бахтли эмас. Шу сабаб у жорий йилнинг қишида “Севилия” жамоасига ижрага бериб юборилди.

“Тransfermarkt” маълумотларига кўра, Осимхеннинг ҳозирги бозор қиймати 60 млн еврони ташкил қилади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Виктор Осимхен “Наполи” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3
Рейтинг: 3.8
t
×