МЮ мураббийлигига асосий номзод кимлиги маълум қилинди
Спорт
−
07 Апрель 2022
3917Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Аякс” устози Эрик Тен Хагни бош мураббий лавозимига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда инглиз клубидаги манбаларига таяниб, “Gоаl” нашри хабар берди.
Клуб манбаларининг таъкидлашича, кейинги менежерни ишга олиш жараёни ҳали ҳам давом этмоқда ва ҳеч қандай келишув амалга ошмаган. Бироқ нидерландиялик мураббийни ишга олиш вариант устувор бўлиб турибди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти трансфер мақсадлари бўйича якуний сўзни айтиш ва янги мавсум бошланиши олдидан режалар тузиш учун имкон қадар тезроқ мураббий топиш илинжида ҳаракат қилмоқда.
Маълум бўлишича, Тен Хаг учун “Аякс”га тўланиши керак бўлган товон пули 1,7 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ПСЖдан Маурисио Почеттинони мураббийлик постига олиб келадиган бўлса, унинг учун тўланадиган сумма 15 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. Шу омилнинг ўзи ҳам “қизил иблислар”га Тен Хагни бошқарув постига олиб келиш манфаатли эканини кўрсатмоқда.
“Юнайтед” расмийлари мавсум якунига қадар янги мураббийни оммага таништиришга умид қилмоқда.
Шунингдек, “қизил иблислар” раҳбарияти Эрик Тен Хаг ва Маурисио Почеттинодан ташқари, Хулеан Лопатеги ва Луис Энрике вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер лигасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 51 очко жамғарди ва мусобақа жадвалининг 7-поғонасида жойлашган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси