МЮ де Йонг трансферига неча пул атагани маълум бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона” ярим ҳимоячи Френки де Йонгни сотиб олиш учун 50 миллион фунт стерлинг (62 миллион доллар) етарли бўлади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда  “Тhe Sun” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” Пол Погбанинг ўрнига футболчи қидирмоқда ва голландиялик ярим ҳимоячини асосий мақсади этиб белгилаган.

Қайд этиш жоизки, Де Йонг “Камп Ноу”да қолишни исташини айтган бўлса-да, “Барса”давом этаётган молиявий муаммолар туфайли де Йонгни сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг 2019 йилда “Аякс”дан “Барселона”га ўтган эди. Нидерландиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда “кўк анорранглилар” сафида Ла Лиганинг 30 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 24 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг