МЮ билан ЕЧЛни уч марта ютмасдим – Кроос

Спорт

image

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Тони Кроос 2014 йили “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланишга яқин бўлган. Бу ҳақда Крооснинг сўзларига таяниб, “Daily Mail” нашри хабар берди.

“Манчестер Юнайтед” менга қизиқаётганини олдиндан билардим. Дэвид Мойес келиши билан буни тасдиқлади. Биз Мойес билан "Манчестер Юнайтед"нинг футбол режалари ҳақида кўп гаплашдик ва унинг сўзлари мени ишонтирди. Якунда трансферим борасида оғзаки келишиб олдик. Ўша пайтда битта фарзандимиз бор эди. Шунинг учун жамоани ўзгартириш унчалик қийин эмас эди”, деган “Реал” футболчиси.

Германия терма жамоаси аъзосининг қўшимча қилишича, у “қизил иблислар” билан Европа Чемпионлар лигасини уч марта ютмаган бўларди.

“Мен фаразий нарсалар ҳақида ўйлайдиганлардан эмасман. Ҳа, мен “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилишим мумкин эди. Мен деярли “Манчестер Юнайтед”га бордим. Аммо воқеалар ривожи бундай тугамади. Агар, “Юнайтед” таркибига қўшилсам, нима бўларди деган фикрлар йўқ. Чунки уларга аниқ жавоб мавжуд эмас. Ишонч билан айта оламанки, мен “Манчестер Юнайтед” билан ҳеч қачон уч марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонмаган бўлардим”, деган Кроос.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Тони Кроос “Реал Мадрид” сафида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Германиялик футболчининг “Реал” билан имзолаган шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

 

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг