МЮ Беллингем учун 50 млн евролик таклиф тайёрламоқда

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси қишки трансфер ойнасида Жоб Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Боруссия Дортмунд” жамоаси ярим ҳимоячиси учун инглиз клуби 50 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

20 ёшли британиялик футболчи 2025 йилнинг июнида “Сандерленд”дан 33 миллион евро эвазига Дортмундга ўтган эди. Бироқ у Германияда ҳали тўлиқ ўз ўрнини топа олмади. Беллингем жорий мавсумда Бундеслигада атиги икки ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Шунга қарамай, клуб уни келажак учун муҳим футболчи деб ҳисоблайди.  

“Манчестер Юнайтед” эса ярим ҳимоя чизиғини ёш ва истиқболли футболчи билан мустаҳкамлашни режалаштирган. Беллингемнинг ўзи эса ҳали қарор қабул қилмаган, бироқ Чемпионлар лигасида қатнашмаётган клуб таклифига рад жавоб бериш эҳтимоли бор.

Маълумот учун, Жоб Беллингем “Реал Мадрид” юлдузи Жуд Беллингемнинг укаси ҳисобланади. У ҳам акаси каби катта футболда жисмоний кучи ва салоҳияти билан эътиборни тортмоқда. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, бу трансфер Жоб учун фаолиятидаги муҳим бурилиш бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” “Боруссия Дортмунд” Жоб Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг