МЮ “Барса” ҳимоячисига каталон клубидан 2,5 баравар кўп маош таклиф қилди
Спорт
−
02 Март 2022
3400“Манчестер Юнайтед” “Барселона” ҳимоячиси Рональд Араухони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Каталония клуби 22 ёшли футболчи билан янги шартнома шартлари бўйича келиша олгани йўқ.
“Манчестер Юнайтед” уругвайлик футболчига йиллик 10 миллион евро маош тўлашга тайёр, “Барса” эса 4 миллион евролик шартнома таклиф қилган. Бу ҳақда "El Chiringuito" телеканали маълум қилди.
Маълумот учун, Араухо жорий мавсумда “Барселона” билан Ла Лиганинг 20 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилди. Футболчининг “кўк-анорранглилар” билан жорий шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь