Музработ ва Кармана туманларига янги прокурорлар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Исломбек Рустамович Хўжамурадов Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Исломбек Хўжамурадов 1984 йилнинг 8 июнида Қумқўрғон туманида туғилган. 2006 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги –  ҳуқуқшунос.

Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани прокурори, Сурхондарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимларида ишлаган. 

Музработ туманининг аввалги прокурори Хуршиджон Эркинович Эркинов эса Навоий вилояти Кармана тумани прокурори этиб тайинланди.


Rate Count

204

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic