Мўйноққа илк самолёт қўнди

Жамият 3479
image

Бугун, 26 август куни Мўйноқдаги янги аэропортга илк рейс амалга оширилди. Бу ҳақда қорапқалпоқ маҳаллий ОАВ хабар беряпти.

Маълум бўлишича,  Мўйноқ шаҳрида янгидан қад ростлаган аэропортга биринчи самолёт ва йўловчилар бориб қўнган.  Мазкур янги рейсда йўловчилар Airbus A-320 самолётида Мўйноққа боришган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Мўйноқ аэропорти енгил самолётлар, барча турдаги вертолётларнинг захира майдони бўлиб, авиация ишлари учун фойдаланилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3
t
×