Мўйноққа илк самолёт қўнди
Local
−
26 August 2020 7559 1 minute
Бугун, 26 август куни Мўйноқдаги янги аэропортга илк рейс амалга оширилди. Бу ҳақда қорапқалпоқ маҳаллий ОАВ хабар беряпти.

Маълум бўлишича, Мўйноқ шаҳрида янгидан қад ростлаган аэропортга биринчи самолёт ва йўловчилар бориб қўнган. Мазкур янги рейсда йўловчилар Airbus A-320 самолётида Мўйноққа боришган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Мўйноқ аэропорти енгил самолётлар, барча турдаги вертолётларнинг захира майдони бўлиб, авиация ишлари учун фойдаланилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
All