Мўйноқда ака-ука мактаб ўқувчилари каналда чўкиб кетди
Жамият
−
03 Июнь 2021
7695Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ака-ука мактаб ўқувчилари каналда чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 14:00 чамасида Мўйноқ тумани Уббиниязов кўчасида яшовчи ака-ука — Ж.Р. (2009 й.т.) ва Ж.Д. (2010 й.т.) шу тумандаги “Мадели” ОФЙда яшовчи Н.Қ.нинг уйига меҳмонга бориб, “Қипшақдарё” каналида чўмилаётган пайтда эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.
Шу вақт канал ёнидан ўтиб бораётган қишлоқ аҳолиси болаларни сувдан чиқариб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган. Лекин тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, уларнинг иккаласи ҳам вафот этган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Мўйноқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь