Мутлақо адолатли бўлади – Лукашенко Беларусда президентлик сайловини ҳалол ўтказишга ваъда берди
Олам
−
19 Апрель 2020
4829Беларусь Республикасида бўлажак президентлик сайловлари мутлақо ҳалол ва адолатли равишда ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни мамлакат Президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
“Сизга кафолат бераманки, келгуси сайловлар бизнинг мамлакатимизда мутлақо ҳалол ва адолатли равишда ўтади“, дейди 26 йилдан бери мамлакатни бошқараётган президент.
Унинг қўшимча қилишича, Беларусь ҳукумати фуқароларга “мамлакат қандай ривожланаётгани ва қандай ривожланаётгани тўғрисида“ ҳалол ва муносиб равишда хабар беради.
Таъкидланишича, Беларусда президентлик кампанияси аслида 2018 йилда бошланган. Ҳозиргача Белорусь Марказий сайлов комиссияси асосий овоз бериш куни санасини эълон қилмади. Мутахассисларнинг фикрича, сайловлар августь ойининг охирида, Лукашенконинг туғилган кунига яқин ўтиши мумкин.
Маълумот учун, Александр Лукашенко 1994 йилдан бери беш маротаба президентликка сайланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь